Меню
Қашқадарё
Фуқароларда қуролга бўлган талаб ошди
АҚШда ўқотар қуроллар савдоси ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 18 фоизга ўсди.
Бу ҳақда "The New York" газетаси маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Унга кўра, фақатгина январь ойининг ўзида америкаликлар 2,3 миллион дона ўт очиш қуроли сотиб олишган. Бу мамлакатнинг келиб чиқиши афроамерикалик бўлган фуқароси Жорж Флойд ўлими ортидан қўзғалган зўравонликлар тўлқинидан кейинги, яъни ўтган йилнинг июлидан буён кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Айтилишича, АҚШда ўтган йили қурол сотиб олганларнинг бешдан бир қисми унга биринчи марта эгалик қилмоқда, улардан ярми аёллар. Шунингдек, харидорлар орасида идора хизматчилари кўпчиликни ташкил қилади.
General Social Survey ташкилоти ўтказган сўровнома натижалари бугунги кунда 40 фоиз Америка оилалари ўқотар қуролларга эгалик қилишидан дарак бермоқда. Ваҳоланки, 2016 йилда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этган.
Яқинда мавзуга алоқадор сўров "Жамоатчилик фикри" фонди томонидан Россияда ҳам ўтказилган. Унда қатнашган фуқароларнинг 93 фоизи оиласида ўқотар қурол йўқлигини билдирган бўлса. 7 фоизи "бор" деб жавоб берган.
Сўровнома натижаларидан аён бўлишича, 60 фоиз россияликлар ҳақиқий қуролдан отишни билмайди. 38 фоизи эса ундан фойдаланиш кўникмасига эга.