Меню

Қашқадарё

12.09.2024 772

Фуқаролар таклифлари асосида қишлоқларда ички йўллар асфальтлаштирилиб, мини стадионлар қурилади

Маҳаллий Кенгашларда

Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгаши ўз қарори билан "Ташаббусли бюджет"нинг жорий йил иккинчи мавсумида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлади.

Унда фуқаролар томонидан "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали ўз ҳудудида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қолдирилган таклифлар орасидан овоз бериш жараёни якунида ғолиб деб топилган 9 та лойиҳа акс эттирилди. Мазкур ташаббусларнинг еттитаси туманнинг Мучин, Ғуржоб, Алакўйлак, Бегиш, Қайқи, Имом Ёқуб қишлоқлардаги ички йўлларга асфальт-бетон қоплама ётқизишдан иборат бўлиб, яна иккитаси ҳудудда ёшлар спортини ривожлантириш билан боғлиқ. Хусусан, фуқаролар илгари сурган бу таклифлар Нурли йўл қишлоғида жойлашган катта стадион ёнидаги бўш турган ерда замонавий усти ёпик мини стадион қуриш ҳамда тумандаги 8-мактаб ҳудудида сунъий қопламали мини футбол майдони ва ён қисмида ювиниш хонаси бунёд этиш, мактабнинг ички ва  ташқи қисмини таъмирлашдан иборат.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ҳар бир лойиҳанинг қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмга тенг бўлиб, туман бўйича уларнинг умумий ҳажми 12 миллиард 240 миллион сўмни ташкил этади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!