Меню

Қашқадарё

30.04.2019 1805

"ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ" ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, бу йил баҳор анча серёғин келди. Кучли ва муттасил ёмғир воҳамизнинг тоғли ҳамда тоғолди ҳудудларида тошқинларни юзага келтириб, табиий офат оқибатида аҳоли хонадонлари, муҳандислик-коммуникация тармоқларига маълум даражада зарар етди.

Вилоят ҳокими қарорига мувофиқ тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра, тасарруфида ҳимоя иншоотлари бўлган барча ташкилот, идора ва муассасалар раҳбарлари, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳамда туманлар ҳокимлари масъуллигида "Намунали муҳандислик-муҳофаза иншооти" (панагоҳ, радиацияга қарши яшириниш жойлари) мавзусида ҳудудлар миқёсида иқтисодий-ижтимоий объектларни жалб этган ҳолда ўқув-семинарлар ўтказилади.

Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ички низомлари ҳамда шай ҳолатга келтириш режалари ишлаб чиқилиб, улар моддий-техник жиҳозлар билан таъминланади.

Фуқаро муҳофазаси кучларининг тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилиб, корхона-ташкилотларда фавқулодда вазиятлар учун моддий ва молиявий ресурслар захираси яратилади.

"Маҳалла фуқаро муҳофазаси" йиғма гуруҳлари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича тайёргарликдан ўтказилиб, улар учун ўқув маслаҳат хоналари ташкил қилиниб, жиҳозланади. Ўз навбатида маҳалла фуқаролар йиғинларида "Намунали ўқув маслаҳат пункти" ташкил этиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, таълим муассасаларида фуқаро муҳофазаси кунлари ва "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клублари жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказилади.

Локал ва объект даражасида аҳолига хабар бериш ва маълумотни етказишнинг автоматлаштирилган тизими яратилади.

Тегишли идоралар ўз тасарруфидаги лаборатория назорати кузатув тармоқлари ҳолатини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этади.

"Фуқаро муҳофазаси ойлиги" 25 майга қадар давом этади.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!