Меню

Қашқадарё

07.06.2016 2032

FОЯДАН АМАЛИЁТГАЧА

Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренинг уч йўналишда: "Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш", "Ғоядан амалиётгача. ННТларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожидаги ўрни" ва "ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари" каби мавзуларга бўлиб олиб борилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар вилоятимизда давлат ташкилотлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, юксак тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзи, мустаҳкам оила ва соғлом фарзанд туғилишининг асослари, ННТлар фаолиятида солиқ ва солиққа тортишга доир муаммо ва ечимлар, ННТлар фаолияти очиқлигини таъминлашнинг долзарб масалалари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондининг давлат гранти танловларида ғолиб бўлган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат гранти сертификатлари топширилди.

А.НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!