Меню

Қашқадарё

30.12.2019 1291

ФИРИБГАРЛИК ЙЎЛИДАН ҚАЙТМАГАН АЁЛ

Қарши шаҳридаги Қиличбек-қўрғонча маҳалласида яшовчи фуқаро Дилноза Рахимова бундан уч йил олдин, яъни  2016 йилнинг июль ойида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судиниг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, фирибгарлик учун 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Орадан 10 ой ўтгач, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2017 йил 5 майдаги ажримига асосан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддаси (“Жазони енгилроғи билан алмаштириш”) қўлланиб, ўталмай қолган 2 йил 3 ой 16 кун жазо муддати озодликдан маҳрум бўлмаган бошқа турдаги жазога алмаштирилган бўлса-да, у ўзига тегишли хулоса чиқармасдан хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, яна ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилди. 2019 йил 18 июль куни у Қарши шаҳар Қўрғонча маҳалласида жойлашган “Марварид” чойхонасининг овқатланиш хонасида, Косон тумани “Айрончи” қишлоғида яшовчи фуқаро Пардаева Фотима Қахрамон қизига ўзини савдо-сотиқ соҳасида фаолият юритаётган ишбилармон қилиб кўрсатиб ва “Тошкент шаҳридан арзон нархда ҳар-хил турдаги болалар кийим-кечакларини олиб келиб бераман”деб унинг ишончига кириб, Ф.Пардаевадан жами 7.000.000 сўм миқдордаги пулини олган. Аммо кийим-кечак олиб келиб бермасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Д.Рахимова бу жиноий ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Тегишли органлар томонидан олиб борилган суриштирув, тергов ҳамда суд натижаларига кўра, унга 2 йил 2 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Комилжон ПУЛАТОВ,

Қарши махсус прокурори ёрдамчиси, 1-даражали юрист

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!