Меню
Қашқадарё
Фермерларга наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилди
Қирғизистонда деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси.
Идора, шунингдек, ер эгаларига мевали дарахтлар, қора қорағат (смородина), хўжағат (малина), қулупнай экишни ҳам тавсия қилган. Қайд этилишича, техник наша ўсимлиги келгусида космик кема ва самолётлар учун углерод толаси ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва мебель саноатида фойдаланиш мақсадида етиштирилади.
Наша ўсимлигини ўстириш қишлоқ хўжалигининг қадимий йўналишларидан ҳисобланади. 1956 йил маълумотларига кўра, собиқ иттифоқ наша экиладиган майдони (620 минг гектар) бўйича Италия, Венгрия, Австрия, Франция, Руминия ва Германия каби давлатларни қувиб ўтиб, дунё бўйича биринчи ўринда турган.