Меню
Қашқадарё
Фермерлар узумзорларини ёқмоқда
Жаҳон бозорида вино ҳаддан ташқари кўпайгани туфайли айрим мамлакатлар фермерлари ўз узумзорларини ёқиб юборишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg манбаси хабар тарқатган.
Шундай қилиб, ўтган йили австралиялик Тони Таунсенд 14 гектар майдондаги токларининг ярмини ёқиб юборган, аксинча 23 минг доллар зарар кўриши мумкин эди. Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ келмаётгани сабабли келгусида у вино ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш қарорига келган.
Riverland Wine саноат гуруҳи ижрочи директори Линдалл Роунинг айтишича, Австралия вино ишлаб чиқарувчиларининг 25 фоизи ушбу соҳада келажакни кўрмаётгани учун бизнесини ёпиш ниятида. Bloomberg дунёнинг бошқа ерларида ҳам юзага келган вазият шунга ўхшашлиги, вино ишлаб чиқариш 60 йиллик энг паст даражага тушиб кетганига қарамай, маҳсулот захираси жуда улкан эканлигини қайд этган.
Шу билан бирга охирги йилларда вино маҳсулотларини тайёрлаш харажатлари кескин ўсган, алкоголга бўлган талаб эса пасайган.