Меню

Қашқадарё

17.12.2019 1563

ФАЗЛИДДИН МУХТОРОВ - ЭНГ ФАОЛ ИМОМ

Кўрик-танлов

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида "Энг маърифатли имом" кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Имом-хатиб - дин тарғиботчиси, шариат пешвоси ҳисобланади. Динимиз   софлигини асраш, халқимизга зиё ва маърифат   тарқатиш, тинч ва осуда дамларимизга шукроналик ҳисси билан яшашга ундаш айни соҳа ходимларининг вазифаси бўлиб, танловнинг мақсади кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга иқтидорли, фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида танловнинг бу йилги ғолиблари аниқланди.

Эътиборлиси, Шаҳрисабз туманидаги Ҳазрати Имом жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин Мухторов йил давомидаги хизматлари, ишдаги намунаси учун "Энг фаол имом" йўналиши бўйича тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, статуэтка ҳамда "Вақф" хайрия жамоат фондининг қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Б.САЙФИЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!