Меню
Қашқадарё
22.08.2024
3070
Фашистлар қурдирган бункер меҳмонхонага айлантирилди
Германиянинг Гамбург шаҳрида учинчи рейх даврида мажбурий меҳнатдан фойдаланиб қурилган бункер қайта жиҳозланиб, исталган киши 180 евро эвазига хона банд қилиши мумкин бўлган меҳмонхона мажмуасига айлантирилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатган.
Манбанинг қайд этишича, баландлиги 58 метрлик Санкт Паула бункери Италиядаги "қулаётган" Пиза минорасидан бироз баландроқ, бироқ анча катта. Гитлер даврида қурилган бу объект 80 йилдан ортиқ вақтдан бери шаҳарда қад ростлаб турибди.
Яқинда бункерда иккита ресторан, беш қаватли Hard Rock меҳмонхонаси, томда пирамида шаклидаги бар, шунингдек, ўсимликлари бетон фасаддан "оқиб" турадиган боғ жойлаштирилган.