Меню

Қашқадарё

06.07.2023 6177

Фаррош олимларнинг кўп йиллик тадқиқотини барбод қилди

Daigle Cleaning Systems тозалаш компанияси ишчиси АҚШдаги Ренсселер политехника институти лабораториясида олимларнинг 25 йиллик тадқиқотини йўқ қилди. Бу ҳақда Times Union манбаси хабар тарқатган.

Воқеа фаррош лабораторияга келиб, чанг босган музлаткич камераларининг биридан носозликни кўрсатувчи ғашга тегадиган овозни эшитгач, содир бўлган. Унда "Бу ерни тозалаш керакмас" деган ёзув бўлган. Катта эҳтимол билан ишчи уни пайқамай, аппаратни ўчирган.

Уч кундан сўнг мутахассислар ўчирилган музлаткич камерасини тузатишга келган. Унинг ичида минус 44 даража ҳароратда сақланиши керак бўлган ҳужайра, намуналар ва бошқа тадқиқот элементлари турган. Фаррош ёқимсиз овоз сабаб аппаратни ўчиргани ортидан ундаги ҳарорат минус 3,5 даражагача кўтарилган.

Манба маълумотларига кўра, бу билан олимларнинг фотосинтез бўйича узоқ йиллик тадқиқоти барбод бўлган. У қуёш панелларини такомиллаштиришда қўл келиши тахмин қилинган эди. Бироқ тадқиқот натижалари қарийб бутунлай йўқ бўлган ёки яроқсиз ҳолга келган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!