Меню
Қашқадарё
ФАРОВОН ҲАЁТ ИФОДАСИ
Биргина вилоятимизда жорий йилнинг январь-июнь ойларида барча пудратчи ташкилотлар томонидан 1 триллион 419 миллиард сўмга тенг ҳажмдаги қурилиш ишлари амалга оширилгани ушбу фикримизнинг тасдиғи бўла олади. Агар ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан қиёслайдиган бўлсак, бажарилган ишлар кўлами 8,4 фоизга ошганини кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, бутун мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам қурилиш-бунёдкорлик ишларининг салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мисол учун, жорий йилда вилоятимизнинг қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар бўйича жами 1523 та уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилади. Шунингдек, битта мактаб қурилмоқда, 8 та мактаб ва 14 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал, 30 та мактаб ва 8 та мактабгача таълим муассасаси эса капитал таъмирланаяпти. Ёхуд йўлсозларимиз томонидан йил давомида 336 километр ички йўллар ва кўчалар, 57,2 километр умумий фойдаланувдаги, 14 километр давлат ва халқаро аҳамиятдаги, 36,6 километр маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, вилоятимиз шаҳар ва туманларида қанчадан-қанча кўп қаватли уйлар, корхона ва муассасалар бинолари, маиший хизмат объектлари, кўприклар бунёд этилмоқда.
Шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшаётган, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига замин ҳозирлаётган бундай уй-жойлар, бино ва иншоотларни қуриш ишларида вилоятимизда мавжуд 2 мингдан ортиқ қурилиш ташкилотлари фаол иштирок этмоқда.
Соҳада юзага келган рақобат муҳити қурувчиларимизнинг янада изланишига, ўз салоҳиятини намоён этишига имкон бермоқда. Бунинг натижасини эса замонавий шаҳарсозлик андазалари асосида бунёд этилаётган кўркам ва маҳобатли бинолар, мажмуалар мисолида кўрмоқдамиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармони ҳам соҳа ходимларининг машаққатли ва шарафли меҳнатига бўлган юксак эътибор намунаси бўлди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.