Меню

Қашқадарё

13.12.2019 1575

ФАРОСАТ БОРМИ?!

Янги йил байрами ўтган вақтни сарҳисоб қилиб, янги марралар сари ундагани учунми, ўзгача тайёргарлик кўрилади. Уйда, ишхонада кимдир арча безатади, зарлар, пуфаклар, байрам кайфиятини ифодаловчи ёрқин буюмлардан фойдаланса, яна кимлардир қорбобо ва қорқиз либосида совғалар кўтариб, ўзгалар дилини хушнуд этиб юради. Албатта, байрамлар, яхши кунлар бўлгани яхши.

 Худди шундай, Қарши шаҳрида яқинда фаолият бошлаган “Дон” номли тамаддихонада ҳам байрамга ўзига хос, кириш эшикларига ярим яланғоч қорқизларнинг суратини чизиб тайёргарлик кўришибди. Бир томони театр, бир тарафи кутубхона ва журналистлар идораси бўлгани ҳолда, шу расмни чизган ва чизишга изн берганларнинг фаҳм-фаросатига “қойил” қолмай илож йўқ. Яхшиям ён-атроф маданият-маърифат масканлари экан, “алкаш-палкаш”у шунга ўхшашлар қадами аримайдиган жой бўлса, билмадик, қандай расм чизишаркан?!

 

Тўғри, улар тадбиркор, ҳозирча уларнинг “пишаги”ни пишт деб бўлмайди, бироқ бу калласига келганини қилавериш дегани эмас. Мижоз чақиришнинг бундан бошқа йўллариям кўп...

 

Н.ХЎЖАЕВ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!