Меню

Қашқадарё

12.11.2016 2285

ФАОЛИЯТ ТУРИ КЕНГАЙМОҚДА

 

- Юртимиз истиқлолга эришгач, бошқа соҳалар қатори паррандачиликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди, - дейди МЧЖ раҳбари Нурали Баратов. - Тижорат банкидан 2000 йилда 50 миллион, 2007 йилда 200 миллион сўм кредит олиб ишимизни кенгайтира бошладик. Товуқ сони кўпайди. Жўжа очириш цехини таъмирлаб олдик. Товуқхоналаримизнинг ҳар бирида 10 минг парранда боқилади. Бироқ тараққиётнинг талаби қаттиқ, олдинга юрмаган ютқазади. Шунинг учун 2013 йилда банкдан 1 миллиард сўм кредит олиб, янги цехга Украинада тайёрланган ускуналарни ўрнатдик. Бу замонавий цехимизда бир йўла 35 минг товуқни парвариш қилиш имконини беради.

Нурали Баратовнинг сўзларига кўра, корхонада паррандаларни озиқлантириш учун мустаҳкам база яратилган. Бироз аввал бу ерга Хитой давлатидан 74 минг долларга баҳоланган озуқа тайёрлаш ускунаси келтириб  ўрнатилган. Шунингдек, 45 гектар ерда ғалла, маккажўхори экилади.

- Хўжалигимизда 35 киши меҳнат қилаяпти, - дейди ишбилармон. - Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган йили 5 миллион дона тухум етиштириб, аҳолига етказиб бердик. Бу йил эса  ушбу кўрсаткич 7 миллион донага етади. Қолаверса, ички бозорга 40 тонна парҳез гўшт йўналтирмоқчимиз.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда кичик бизнес вакилларига берилаётган имкониятлар, имтиёзлар улар фаолиятининг жадал равнақ топишига туртки бўлаяпти. Мавжуд қулай ишбилармонлик муҳити тадбиркорларнинг янги лойиҳа ва бизнес-режаларни рўёбга чиқаришига кенг замин ҳозирлаяпти. "Оқсарой" МЧЖ жамоаси ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишни, илғор ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишни мақсад қилган. Хусусан, истиқболда ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жалб этиш ҳисобига қўшимча 50 минг товуқ боқишни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Янги лойиҳанинг амалга оширилиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ошиши, янги иш ўринлари очилишига имкон бериши шубҳасиз.

Юнус УЗОҚОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!