Меню
Қашқадарё
ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият, спорт масалалари қўмитаси раиси, Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раисининг ўринбосари Зайниддин Низомходжаев кириш сўзи билан очаркан, маҳаллий вакиллик органлари фаолияти, уларда очиқликни таъминлаш борасида учраётган муаммолар хусусида сўз юритди.
Семинарда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг жамоатчилик билан алоқалардаги ўзига хос услублари: амалиёт, муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Депутатнинг босма оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатлари”, “Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида очиқликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари: самара ҳамда истиқболдаги вазифалар”, “Оммавий ахборот воситаларининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида очиқликни таъминлашдаги иштирокининг ўзига хос хусусиятлари, “Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини телеканаллар орқали таъсирчан усулларда ёритиш – очиқликни таъминлашнинг муҳим омили” каби мавзулардаги маърузалар тингланди.
Тадбир сўнгида тингланган маърузалар юзасидан савол-жавоб қилинди ва бир қатор таклифлар билдирилди.
Семинар мунозара ва муҳокама тарзида ўтди.
Азизбек НОРОВ