Меню

Қашқадарё

25.01.2024 3198

Фаластин халқининг ўз давлатини қуриш ҳуқуқини барча тан олиши керак

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқдаги низони Фаластин давлатини қуриш орқали ҳал этишдан бош тортишни номақбул деб атади. Ушбу муносабат унинг Х (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойланган.

"Фаластинликлар ва исроилликлар учун икки давлат барпо қилиш ҳақида қарор қабул қилишни рад этиш ва Фаластин халқининг давлатчилик ҳуқуқини тан олмаслик - қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат. Уларнинг ўз давлатини яратиш ҳуқуқини барча тан олиши керак", деган сиёсатчи.

CNN телеканали маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг икки давлат қуриш ғоясига қарши чиқиши ЕИ ва АҚШда ҳам расмий шахслар томонидан танқид қилинган.  

Бунгача у Америка президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда фаластинликлар учун мустақил давлат қуриш ғоясини рад этганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!