Меню

Қашқадарё

16.12.2017 1752

ЭЗГУЛИКДАН ДИЛЛАР БЎЛАР ШОД

Қарши шаҳридаги муҳташам тўйхонада тўкин дастурхон атрофида жам бўлганлар меҳр-оқибат кўрсатиш, ёрдамга муҳтож инсонларга мадад қўлини чўзиш халқимизга хос фазилат эканини, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини эътироф этишди. Хусусан, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, уларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар бунинг далили.

Хайрия тадбири давомида ташкилотчилар томонидан тўй болалар ҳамда келин-куёвларга эсдалик совғалари топширилди, эзгу тилаклар билдирилди. Концерт дастури барчага завқу шавқ улашди.

 

М.ТЎЛАГАНОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!