Меню

Қашқадарё

02.02.2021 1890

Эвтаназия - инсонийликми ёки қотиллик?

Португалия парламенти давосиз касалликка чалинган ва оғир дарддан азобланаётган беморлар эвтаназиясига рухсат беришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади. Уни 136 нафар депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, 78 нафари қарши овоз берган.

Қонун лойиҳасида қайд этилишича, эвтаназия соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассиси томонидан ғоят оғир даражадаги тузалмас жароҳати бўлган ёки бедаво дарддан азоб чекаётган вояга етган беморларнинг сўровига асосан қўлланилиши мумкин. Бундай жараённи миллий соғлиқни сақлаш хизмати тизимидаги муассасалар билан бир қаторда, тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган хусусий ва ижтимоий секторда ҳам амалга оширишга рухсат этилмоқда, дея хабар беради Diario de Noticias.

Энди ушбу қонун кучга кириши учун уни мамлакат президенти имзолаши керак. Шунингдек, давлат раҳбари янги меъёрий ҳужжатни кўриб чиқиш учун конституцион судга юбориш ёки унга вето (тақиқ) қўйиш ваколатига ҳам эга. Агар қонун кучга кирса, Португалия Нидерландия, Бельгия, Люксембург, Германиядан сўнг эвтаназияни қонунийлаштирган ЕИдаги бешинчи давлатга айланади.

Эвтаназия - тиббий аралашув билан инсон ҳаётига якун ясаш амалиёти атрофида диний ва дунёвий нуқтаи назардан турли саволлар асосида баҳс юритилади. Кимдир уни инсонийлик деса, диний қарашларга таянадиган тоифа қотиллик дея изоҳлайди. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!