Меню
Қашқадарё
“ЕВРОПА КУБОГИ” - ҒУЗОРДА
- Бу менинг биринчи марта чет элга чиқишим ва катта танловда иштирок этишим, - дейди Элбек. – Турли давлатлардан келган тенгдошларим ҳам ўз миллий куйларини ижро этишди. Мен “Халқ чолғулари” йўналишида қатнашдим, ўзбек халқ куйи “Роҳат” ва молдован халқ мусиқаси “Жок”ни қашқар рубобида ижро этдим.
Танлов давомида Россия, Озарбайжон, Беларусь каби дунёнинг кўплаб давлатларининг мингдан зиёд иштирокчилари қаторида ўзбекистонлик ўғил-қизларнинг турли йўналишлардаги чиқишлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
Шундан сўнг, Минск шаҳридаги санъат саройида иштирокчиларни қутлаш маросими бўлиб ўтди. Айниқса, машҳур санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт санъат шинавандаларини хурсанд этди. Тадбир доирасидаги саёҳат давомида юртдошларимиз Минск шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
Айтиш жоизки, мазкур танловдаги ғолиблик Элбек Хайруллаевга ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳига бепул йўлланма, мусиқа ва санъат мактабига 1 йиллик тўлов бадалидан озод бўлиш ҳамда ўзи хоҳлаган санъат ва маданият йўналишидаги коллежга ўқишга кириш имтиёзини беради.
Сожида АЛЛАЁРОВА