Меню

Қашқадарё

07.06.2022 2623

ЕТТИ МЕДАЛЬ, ОЛТИ ЧЕМПИОН

 

Самбо

Ливаннинг Жуния шаҳрида самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги самбо ва жанговар самбо бўйича Осиё чемпионатида қашқадарёлик полвонлар муваффақиятли иштирок этишди.

Вакилларимиз қитъа биринчилигида 7 та медални қўлга қиритишган бўлса, шундан 6 таси олтин медаль эканлиги эътиборга молик.

Шундай қилиб, шаҳрисабзлик Баҳодир Боқиев (64 килограмм) ва китоблик Меҳриддин Маннонов (88 килограмм) ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони номига сазовор бўлдилар.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда, асосан, Яккабоғ тумани самбочилари шоҳсупадан ўрин эгаллашди. Жумладан, Мушарраф Ибодуллаева (50 кг), Гулсевар Ўроқова (54 кг), Феруза Бобоқулова (59 кг) ва Мухлиса Турдиева (65 кг) қитъа чемпионлигини қўлга киритишди. Фароғат Нурмаматова (50 кг) эса финалда Мушаррафга ютқазиб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.

А.ДАВРОН

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!