Меню

Қашқадарё

09.02.2023 6428

Етти кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат жануби-шарқида кузатилган зилзила қурбонлари хотирасига етти кунлик миллий мотам эълон қилди. У 12 февралгача давом этади. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи Twitter орқали хабар берган.

"Жорий йилнинг 6 февралида мамлакатимизда рўй берган зилзила муносабати билан умуммиллий мотам эълон қилинди", деб ёзган Эрдўғон. У мамлакат жануби-шарқида кузатилган зилзила 1939 йилдан буёнги энг кучлиси бўлганини таъкидлаган. 

Туркияда душанба куни эрта тонгда 7,7 балли ер силкиниши рўй берган. Зилзила эпимаркази Қаҳрамонмараш вилояти Пазаржик тумани бўлган. Силкиниш Адана, Анқара, Анталья, Газиантеп, Қайсари, Мерсин, Трабзон ва Урфада ҳам сезилган ва ҳамон такрорланиб турибди.     

 Республика соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа мамлакат жануби-шарқида кузатилган зилзила қурбонлари сони қарийб 9 минг кишига етгани, 50 минг нафарга яқин одам турли жароҳатлар олганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 6 минг 500 та уй-жой ва бошқа бинолар вайрон бўлган, улар харобалари остидан 10 мингдан ортиқ киши қутқариб олинган.

Зилзиланинг вайронкор кучи Туркияга қўшни бўлган Сурия ҳудудларида ҳам қайд этилган. Уй-жой, турли бинолар, жумладан, қатор тарихий иншоотларга зарар етган. Мамлакатда ушбу табиий офат қурбонлари сони 1 минг 500 нафарга яқинлашгани хабар қилинаяпти.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!