Меню

Қашқадарё

07.11.2024 310

Эски тўшак ичидаги "хазина"

Италиялик пенсионер аёл ўзи билмаган ҳолда эски тўшак билан бирга 50 минг евро пулини ҳам ташлаб юборди, деб ёзади Mirror нашри.

Манбанинг қайд этишича, кекса кампир банкларга ишонмай, маблағини потенциал ўғрилардан ҳимоя қилиш учун йиққанларини атай эски тўшак ичига тикиб қўйган. Бироқ у тез орада ўзининг "хазинаси" ҳақида унутган.

Яқинда пенсионер аллақачон увадаси чиққан тўшакни ташлаб юборишга қарор қилган. Бироқ орадан маълум вақт ўтгач, унда пулларини сақлаганини эслаб қолган. У дарҳол полицияга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирган ва ходимлар унга ёрдам беришга рози бўлишган.

Тез орада тўшак шаҳар чиқиндихонасидан топилган. Кампирнинг бахтига пуллар ҳамон унинг ичида турганди.

"У пуллари топилганини билгач, хурсандликдан ўн ёшга яшаргандай кўринарди", дея изоҳ берган полициячилардан бири.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!