Меню
Қашқадарё
ЭСКИ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ЎРНИДА ЗАМОНАВИЙ САВДО МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ
Аммо биз ҳозир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида туман марказидаги "Истиқбол" деҳқон (озиқ-овқат) бозорида олиб борилаётган реконструкция ва бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталмоқчимиз.
- Ушбу бозор бундан 40 йил аввал қурилган бўлиб, бугунги давр талабига жавоб бермай қолган, - дейди бозор раҳбари Аслиддин Ҳакимов. - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга келаётган деҳқону тадбиркорлар ҳудуд кичик бўлгани сабабли кўчада, аҳоли ҳаракатланадиган йўлакларда ва бозор атрофида савдо қилишга мажбур бўлаётганди. Қолаверса, объект ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатда техникаларнинг кириб-чиқиши ва санитария қоидалари талабларига жавоб бермай қолганди.
Юқоридаги суратда кўриб турганингиз - бозорнинг бугунги манзараси. Кейингиси эса янгиланажак бозор лойиҳаси. Ундан кўринадики, кўп ўтмай эски, замон талабларига жавоб бермайдиган бозор ўрнида йирик замонавий савдо мажмуалари қад ростлаб, кўрган кўзни қувонтиради. Энг муҳими, олиб борилаётган қурилиш ишларида объектнинг ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ва гигиена талабларига тўлиқ мос бўлиши инобатга олинган. Мавжуд автомобиль тўхташ жойи эса замонавий усулда барпо этилади.
- Бозоримиз чиройли, озода бўлса, бизга ҳам яхши, - дейди тадбиркор Абдураҳмон Ҳакимов. - Ҳозир савдо дўконларимизнинг ҳажми кичкина. Маҳсулотларимиз дўкон ичига сиғмагани сабабли расталарни ташқарига ҳам ёйиб қўйишга мажбурмиз. Ўйлайманки, янги қуриладиган бозорда бу каби муаммолар бўлмайди.
Шоҳиста БОЗОРОВА