Меню

Қашқадарё

17.06.2017 2020

ЭШОНҚУДУҚДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

Таъкидлаб ўтиш жоиз, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳасида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш ишларини янада кенг қамров ва жадал суръатда олиб боришни кўзда тутади.

Ушбу фармонга мувофиқ, давлат идоралари ва ташкилотлари  масъул ходимларининг бевосита ҳудудларга чиқиб, сайёр қабуллар ташкил этиши зарурлиги қайд этилган. Жойларда ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар одамларни қийнаётган муаммоларни атрофлича ўрганиб, самарали ҳал этиш имконини бераяпти.

Фуқароларнинг дардини эшитиш, мурожаатларни вақтида қаноатлантириш барча мутасадди раҳбарлар олдига энг муҳим вазифа сифатида қўйилди. Бу эса одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда. Буни Эшонқудуқ қишлоғида ташкил этилган сайёр қабул мисолида ҳам кўриш мумкин.

Қабул жараёнида O’zLiDeP вилоят кенгаши, Ғузор туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, “Жанубгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли “Ғузортумангаз” филиали ва тумандаги бошқа идора ва ташкилотлар вакиллари томонидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар уларнинг муаллифлари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.

- Мурожаатларда кўтарилган масалалар ўз вақтида ҳал этилиши белгиланиб, натижасини маълум қилиш масъул шахслар зиммасига юклатилди, - дейди O’zLiDeP  вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари А.Шеров. - Мисол учун, бир неча фуқаролар томонидан кўтарилган қишлоқда ичимлик сувининг танқислиги, оқова сувнинг йўқлиги муаммосини қишлоқ ҳудудида қудуқ кавлаб сув чиқариш орқали ҳал этиш мумкин деган қарорга келинди. Ушбу қудуқни ишга туширишни туман ҳокимлиги ва йиғин мутасаддилари ўз зиммасига олди. Қишлоқнинг оқова сув таъминотини яхшилаш масаласи билан эса халқ депутатлари Ғузор туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи вакили жиддий шуғулланади.

Шунингдек, қишлоқда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги мурожаатлар бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғузор туман бўлинмаси, газ баллонлари етказиб беришни ташкил этиш масаласи бўйича “Ғузортумангаз” филиали ходимлари жиддий чора кўради. Бошқа масалалар ечими бўйича ҳам бириктирилган вакиллар биргаликда иш олиб борадиган бўлди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!