Меню

Қашқадарё

25.12.2020 1442

ЭРОНДАН ЦЕМЕНТ КЕЛТИРИБ БЕРАМАН, ДЕБ 150 МИЛЛИОН СЎМНИ ЕБ КЕТДИ

Муборак туманидаги "МҚТМ" МЧЖ раҳбари М.С. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган. Унда айтилишича, тадбиркор 2018 йил январь ойида фуқаро А.Т. билан танишиб қолади.

А.Т. унинг ишончига кириб, Эрон давлатида ишлаб чиқарилган цемент маҳсулотларини олиб-сотишга қизиқтиради. Натижада 2019 йил март ойида 230 тонна цемент келтириб бериш учун 150 миллион сўм нақд пулни қурутдай санаб оладию, шу туриш қорасини ўчиради. Пулни эса ўз эҳтиёжлари йўлида    сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Муборак тумани судининг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!