Меню

Қашқадарё

09.09.2017 1834

ЭРКАКЛАР КЎЙЛАГИ - ЭКСПОРТГА

Корхона раҳбари Бунёд Нуриддиновнинг таъкидлашича, энди бу ерда фақат чет элга экспорт қилиш учун эркаклар кўйлаги тикилади. Бу кўйлаклар Польша давлатига экспорт қилиниши мўлжалланган. Шу мақсад рўёби учун тижорат банкидан 205 миллион сўм миқдорида кредит олинди. Шу билан бирга, келгусида пойабзал ишлаб чиқарилиши режа қилинаяпти.    

Ҳозирда корхонада 50 нафар хотин-қиз ишлаяпти. Маҳсулот экспорти йўлга қўйилгач, ишловчилар сони 150 нафарга етади.

М.МУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!