Меню

Қашқадарё

07.12.2021 1347

Эркак қиёфаси сабаб 72 соат ичида беш марта полицияга топширилди

Хитойнинг Байчэн шаҳрилик эркак ташқи кўриниши аввалроқ қамоқдан қочган бир жиноятчига ўхшаб кетгани сабабли уч кун ичида беш маротаба полицияга топширилди, деб ёзади Global Times.

Чжу Сяньцзянь исмли маҳбус 18 октябрда шаҳардаги қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган. Масъуллар уни қўлга олиш учун аввалига 150 минг юан мукофот белгилаган ва бу миқдор кейин 700 минг юангача оширилган.

Натижада шаҳарликлар қидирувда фаол иштирок этишга киришган. Бу эса полицияга у ёки бу маҳаллий аҳоли гўёки жиноятчини кўргани ҳақида жуда кўп сонли мурожаатлар бўлишига олиб келган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот идораларига қидирувдаги жиноятчи билан     ташқи кўриниши, ҳатто соч турмагигача жуда ўхшаш бўлган эркак ҳақидаги маълумотлар қайта-қайта етказилган.

Қамоқдан қочган маҳбус якшанба куни қўлга олинган. Хитой ижтимоий тармоқларида аҳоли қидирувдаги жиноятчига ўхшатган номаълум эркакка ҳамдардлик билдирилиб, бундан буёғига бўйнига шахсий маълумотлари ёзилган лавҳа осиб юриш маслаҳати берилган кўплаб изоҳлар қолдирилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!