Меню

Қашқадарё

18.08.2020 1577

ЭРИШГАНИМИЗ ШУМИ?

Фотофакт

Хабарингиз бор, кейинги вақтларда давлат тили нуфузини юксалтириш бўйича кўп амалий ишларга қўл урилди. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинаркан, албатта ўзбек тилида эълон қилиниши шарти қўйилди, айни шу масалада ҳокимларга маслаҳатчилар тайинланди, пешлавҳасига хорижий номларни қўйиб олган тадбиркорларга атаманинг тилимиздаги муқобилини қўллаш бўйича тавсиялар берилди ва ҳоказо.

Бу ҳақда кўп гапириш ниятимиз йўқ. Ўйлаймизки, юқоридаги суратлар бу борада эришган "натижа"ларимизни кўрсатиб турибди. Сиз кўраётган ёзувлар Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг шундоққина вилоят ҳокимлигига ёндош биргина бинодаги ҳолат. Агар шу бинода қўним топган ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида ўз тилимиздаги сўзларни ишлатиш истаги бўлганида, карантин бунинг учун қулай фурсат эди. Афсуски...

Агар ушбу битиклар орасидан битта, атиги битта ўзбек тилидаги атамани кўрган бўлсангиз, бизга хабар қилинг. Ўша жўмард тадбиркорга тилимиз шаънини улуғлагани учун мукофотимиз бор...

БОБУРБЕК олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!