Меню
Қашқадарё
Эрдўған БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни ислоҳ қилишга чақирди
Ҳозирги тузилмасида қатор мамлакатлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинмаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва бошқа истиқболсиз халқаро ташкилотларни ислоҳ қилиш зарурати юзага чиққанини инкор қилиб бўлмайди, дея фикр билдирган Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған "TRT World Forum 2021" форуми иштирокчиларига йўллаган видео мурожаатида.
Аввалроқ у глобал муаммолар ечимида фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари - Хитой, АҚШ, Россия, Франция ва Буюк Британиянинг фикрлари эмас, барча давлатлар қарашлари ҳисобга олиниши керак деб баёнот берганди. Эрдўған сўзларига кўра, инсоният келажаги саноқли мамлакатлар - Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари марҳаматига муҳтож қолмаслиги керак ва бундай бўлиши мумкин эмас.
"БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар ислоҳотга муҳтож. Ташкилотнинг ислом олами етарлича ҳуқуққа эга бўлмаган, Африка, Лотин Америкаси ва Жанубий Осиё мамлакатлари манфаатлари инкор этилган ҳозирги фаолият усули истиқболсиз. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг шакллантирилган халқаро тузилма замонавий чақирувларга жавоб бера олмайди, тинчлик ва адолатни таъминлашга қодир эмас, янги инқирозлар келтириб чиқаришга маҳкум", дея Туркия президенти гапларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, коронавирус пандемияси энг ривожланган давлатлар соғлиқни сақлаш тизимлари ҳам қанчалар заифлигини кўрсатди. Худди шундай бир шароитда ривожланаётган мамлакатлар ўз муаммолари билан ўзлари ёлғиз қолди.