Меню
Қашқадарё
Ер юзи аҳолиси сони саккиз миллиард нафарга етишига оз қолди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва социал масалалар бўйича департаменти жорий йил ноябрь ойида Ер юзи аҳолиси сони 8 миллиард нафарга етишини прогноз қилди.
"Прогнозга кўра, 2022 йил 15 ноябрда дунё аҳолиси сони 8 миллиард нафарга етади", дейилади халқаро идора ҳужжатида.
Унда қайд этилишича, Ер юзи аҳолиси сони ортишда давом этмоқда, бироқ ўсиш суръати секинлашган. 2020 йилда бу борадаги глобал ўсиш суръати 1950 йилдан буён илк марта йилига 1 фоиздан пастга тушди.
БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолиси сони 2030 йилга келиб тахминан 8,5 миллиард нафарга қадар ўсиши мумкин. 2050 йилда Ер юзи аҳолиси 9,7 миллиард, 2100 йилда эса 10,4 миллиард нафарга етади.
Ташкилот ҳисоб-китоби бўйича, дунё аҳолисининг 2050 йилга қадар прогноз қилинаётган ўсиши ҳажми ярмидан кўпини атиги саккизта мамлакат, хусусан Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ваТанзания таъминлайди.
Шунингдек, тахминан 2027 йилга келиб Ҳиндистон Хитойни ортда қолдирган ҳолда дунёнинг энг кўп аҳолига эга мамлакатига айланиши ҳам башорат қилинмоқда.