Меню

Қашқадарё

16.01.2025 982

Ер қаърида аввал номаълум бўлган қатлам аниқланди

Халқаро сейсмология маркази Ер қаърида аввал номаълум бўлган қатлам - иккинчи ички ядро аниқланганини хабар қилдиИзланишлар натижаларини Journal of Geophysical Research (JGR): Solid Earth нашри эълон қилган

Олимларнинг сўзларига кўра, бу янгилик сайёра тузилишига оид шаклланган қарашларни тубдан ўзгартиради. Ушбу кашфиётга қадар Ер тўрт асосий қатлам: қобиқ, мантия, ташқи ва ички ядродан тузилган деб ҳисобланган.

Янги ядро минглаб сейсмик тўлқинлар ёзувларини таҳлил қилган инновацион алгоритм туфайли аниқланган. Тадқиқотчилар фикрича, 5000 даража атрофидаги иссиқликда чўғланиб турган ички ядро физик хусусиятларига кўра фарқланадиган икки қатламдан ташкил топган.

Иккинчи ядронинг шаклланиш механизми ҳозирча жумбоқлигича қолаётган бўлса-да, олимлар янги кашфиёт Ер қаърининг мураккаб тузилиши ҳақидаги илк фаразларни тасдиқлашига ишонмоқда. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!