Меню

Қашқадарё

07.09.2022 4998

“Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича тегишли фармойиш ва қарорларидан келиб чиққан ҳолда Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан  “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди.

Унда жорий йилнинг 15 август санасигача ўтказилган викторинада ғолибликни қўлга киритган китобхонлар қатнашишди.

Танлов иштирокчилари “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Қамаши туманидаги 54-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Наргиза Рўзиева 1-ўринни қўлга киритди. Қарши туманидаги 6-мактаб тарих фани ўқитувчиси Ойбек Қурбонов 2-ўрин ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Косон тумани бўлинмаси етакчи мутахассиси Жобир Исматиллоев 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

“Энг яхши китобхон” викторинаси  ва танлови давом этади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!