Меню
Қашқадарё
ЭНГ ЯХШИ ЁШ СИЁСАТЧИЛАР АНИҚЛАНДИ
2008 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мазкур танлов ёшларнинг сиёсий, ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Танловда туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар қатнашчи 3 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Дастлабки икки шартда ёш сиёсатчиларнинг сиёсий ҳозиржавоблиги ва белгиланган мавзулар доирасида ижтимоий-сиёсий билим ва салоҳияти, нотиқлик санъати синовдан ўтказилди. Кўрик-танловнинг охирги - “Лойиҳа тақдимоти” шарти бўйича иштирокчилар ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантиришнинг аниқ масалалари, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни жамоатчилик иши, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз қарашларини ифода этишди. Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Равшанбек Абдуллаев биринчи, Миришкор тумани Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти мониторинг сектори мутахассиси Акбарали Ибрагимов иккинчи, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Фаррух Кенжаев учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.
Азиза ҚЎЗИБОЕВА, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши сектор мудири