Меню
Қашқадарё
ЭНГ ОРАСТА ҚИЗЛАР ТАНЛАБ ОЛИНДИ
Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган мақсад қизларни миллий қадриятларга ҳурмат-эътибор руҳида, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, турли ғоявий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, ўқувчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат бўлиб, унинг туман (шаҳар) босқичида 2 минг 800 нафар қиз 140 та жамоа таркибида қатнашди.
Вилоят босқичида “Билимдонлик синови” ҳамда “Саҳна кўриниши” шартлари асосида ўзаро беллашган жамоалар ўз зукколикларини синовдан ўтказиб, “Ораста қизлар” тўгараги машғулотларида ўзлаштирган билимларини намойиш этишди. Шунингдек, “Ватан бўлмас ватандан ташқарида” мавзусида тайёрланган саҳна кўринишлари ҳам йиғилганлар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этилди.
Кўрик-танлов сўнгида жамоалар “Энг нафосатли жамоа”, “Энг зукко жамоа”, “Энг аҳил жамоа”, “Энг чаққон жамоа”, “Энг зеҳнли жамоа”, “Энг билимдон жамоа”, “Энг интилувчан жамоа” сингари номинациялар бўйича тақдирланди. Иштирокчилар орасидан энг фаол, зукко 14 нафар қиз саралаб олинди ва “Нафосат” жамоаси таркибида кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.
Жамоалар тадбир ташкилотчиларининг махсус диплом, эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Х.ҚИЛИЧЕВА