Меню

Қашқадарё

18.04.2024 5308

Энг ишончли автобрендлар номи маълум бўлди

Британиянинг автомобиллар ҳақида ёритишга ихтисослашган  What Car? (Қайси машина?) журнали энг ишончли автобрендлар рейтингини тузди.

Шундай қилиб, нашр маълумотларига кўра, ҳозирги кунда энг ишончли бренд Lexus ҳисобланади. Унинг рейтинги 98,3 фоизни ташкил этган. Баҳолашда 99,8 фоиз жамғарган 2014-2021 йиллардаги Lexus NX автомобили эса энг ишончли автомобиль сифатида тан олинган.

Энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчилари рейтингида Toyota 97,4 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда жойлашган. 2011-2020 йиллардаги Toyota Yaris япон брендининг энг муаммосиз модели сифатида кўрсатилган.

 Учинчи ўринни Mini эгаллаган. Унинг ишлаб чиқарувчиси BMW Европа брендлари ичида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган - 97,2 фоиз. Бу ерда 97,9 фоиз рейтинг балли билан 2015-2024 йиллардаги Mini Clubman етакчи.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!