Меню

Қашқадарё

31.01.2017 2499

ЭНГ ЧОПҚИРЛАР БЕЛЛАШДИ

- Мазкур спорт тадбирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тегишли тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинган 200 дан зиёд талаба иштирок этди, - дейди “Камолот” ЁИҲнинг университетдаги бошланғич ташкилоти етакчиси Элдор Баратов. - Улар армия мактабини ўтаб, ҳар томонлама чиниққанликларини ўқиш давомида ҳам кўрсатиб келишмоқда.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган югуриш мусобақасида марра чизиғини биринчи бўлиб университетнинг жисмоний маданият факультети талабаси Соҳиб Рўзиқулов босиб ўтган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Илҳом Абдиев (жисмоний маданият факультети) ҳамда Нуржаҳон Ҳасанов (тарих ва ижтимоий фанлар факультети) эгаллашди.

Ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!