Меню
Қашқадарё
ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ МАЪНАВИЙ ЖАСОРАТДИР
Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳридаги вилоят ахборот-ресурс марказида ҳам бўлиб ўтди. "Энг буюк жасорат маънавий жасоратдир" мавзусида ўтган тадбирда воҳамизнинг таниқли ёзувчи-шоирлари, маданият ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўхталар экан, унинг ғоят мураккаб ва оғир йилларда республикамизни бошқаргани, мустабид тузумнинг турли тўсиқларига қарамай Ўзбекистон тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилгани ҳақида фикр билдиришди. Шунингдек, буюк сиймонинг машаққатли умр йўли, узоқ йиллик раҳбарлик фаолияти, серқирра ижоди ёдга олинди. Унинг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида тутган ўрни, хусусан, Қарши чўлини ўзлаштиришдаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида муҳим далиллар айтилди.
Шунингдек, тадбирда Шароф Рашидов асарлари ҳақида ҳам сўз борди. Унинг ижодига мансуб шеърлар ўқилди.
- Адибнинг "Кашмир қўшиғи" қиссасини такрор-такрор ўқиганман,- дейди Қарши маданият ва туризм коллежининг 3-босқич ўқувчиси Нафосат Мавлонова. - Асар мажозий-рамзий усулда ёзилган бўлиб, Бамбур, Наргиз, Лола, Атиргул, Сариқгул сиймолари эрк сари интилган ҳалол ва жасоратли инсонлар ҳақида тасаввур берса, Бўрон, Ҳоруд кабилар қора кучларнинг бадиий рамзи сифатида тасвирланган. Асар кишида кўтаринки таассурот қолдиради.
Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди.
С.АЛЛАЁРОВА