Меню

Қашқадарё

07.07.2023 5850

Энг бойлар янада бойиб бормоқда

Bloomberg ҳисоб-китоби бўйича, америкалик тадбиркор Илон Маск ўтган ярим йил давомида энг кўп маблағ ишлаб топган одамлар рейтингида пешқадам бўлди.

Манба маълумотларига кўра, охирги олти ойда у 96,6 миллиард доллар жамғариб олган. Иккинчи ўринни 58,9 миллиард доллар билан Meta компанияси асосчиси Марк Цукерберг банд этган, учинчи поғонадан Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос ўрин олган.

Умуман, 2023 йил биринчи ярмида  дунёнинг энг бой 500 одами ўзларининг молиявий ҳолатини умумий ҳисобда 852 миллиард долларга яхшилаб олган. Миллиардерлар рейтингига киритилган ҳар бир аъзо шу даврда кунига ўртача 14 миллион доллардан маблағ ишлаб топган. Яъни, бу улар учун 2020 йилнинг иккинчи яримидан буёнги энг яхши ярим йиллик бўлди.     

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!