Меню

Қашқадарё

07.04.2016 2565

ЭНДИ ҲАММАСИ “НАСАФ”НИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ

Ўтган 3-турда кичик омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган қаршиликлар учун бу турда ғалаба жуда зарур эди. Чунки бу ғалаба уларни турнир жадвалида 2-ўринга олиб чиқарди. Аммо бундай бўлмади ва   гуруҳдаги иккинчи баҳсда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси устидан ғалаба қозониб, “Насаф”дан икки очкога ўзиб кетди.

Бу дурангдан сўнг кейинги босқичга чиқиш масаласи “аждарлар”нинг фақат ўзларигагина боғлиқ бўлиб қолди. Чунки улар кейинги икки турда турнир жадвалида 2-ўринда бораётган “Ал-Айн” билан тўқнаш келишади ва бу баҳсларда “Насаф” вакилларини фақат ғалаба қаноатлантиради. “Ал-Айн” билан дастлабки баҳс 19 апрель куни Қаршида, жавоб учрашуви эса 3 май куни сафарда бўлиб ўтиши белгиланган.

К.ТОШМУРОДОВ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!