Меню
Қашқадарё
ЭКСПОРТБОП МАККАЖЎХОРИ ЭКИЛДИ
Қишлоқ хўжалиги
Пандемия шароитида озиқ-овқат ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш долзарб масалага айланмоқда.
Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги вазиятдан келиб чиқиб, тумандаги Батош маҳалласи ҳудудида “АГРО ББХ ЭКО ЭКСПОРТ” МЧЖ томонидан 15 гектар ер майдонга экспортга мўлжалланган маккажўхори уруғи қадалди.
Маълумки, маккажўхори кўп тармоқли фойдаланишда қимматли, серҳосил, дуккакли дон экини ҳисобланиб, жўхоридан истеъмол учун ун маҳсулоти, чорва молларига ширали озуқалардан кўк масса ва силос олиш мумкин. 1 килограмм донида 1,34 озуқа бирлиги мавжуд. Маккажўхори сўталари сут-мум пишиш даврига кирганда тайёрланган силос чорва моллари учун энг яхши озуқадир.
“Испания давлатидан “Пандон” навини келтириб, яхши ниятда уруғ қададик, самарасини ҳосилни териб олганда биламиз”, дейди жамият раҳбари Бахтиёр Ботиров.
Н.ХЎЖАЕВ