Меню

Қашқадарё

09.04.2024 4103

Эчкилар тутган тутганники бўлди

Италияда шаҳар мэри уларни тута оладиган ҳар кишига текин эчкиларни таклиф этмоқда, деб ёзади UPI манбаси. У шу йўл билан бу турдаги ҳайвонларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетиши муаммосини ҳал қилишга уринмоқда.

Сицилиянинг Эол архипелагида жойлашган Аликуди оролидаги шу ном билан аталувчи шаҳар мэри Риккардо Гулло жамоатчиликка ўзининг эчкиларни "асраб олиш" дастурини тақдим этган. Мансабдор бу ҳайвонлар сони олти баробарга ўсиб кетгач, шундай йўл тутган.

Дастурга асосан маҳаллий ҳокимиятга электрон почта орқали сўров юбориб, 17 доллар миқдорида "герб йиғими" тўлаган ҳар ким қанча хоҳласа, шунча эчки тутиб олиши мумкин. Шарти шуки, рухсат берилган кундан бошлаб 15 кун ичида уларни оролдан олиб кетиш керак.

"Биз аслида одамлар эчкиларни сўйиб ейишларини эмас, хонакилаштириш учун ҳаракат қилишларини хоҳлаймиз", деган мэр. 

Оролда эчкиларнинг биринчи подаси бундан 20 йилча аввал фермерлар уларни кўпайтириш учун олиб келганда пайдо бўлган. Охир-оқибат ҳайвонлар ҳудудда эркин кезишни бошлаган ва ёввойилашиб кетган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!