Меню
Қашқадарё
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилаётган саломатлик кунлари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида республика ихтисослашган нейрохирургия маркази шифокор-мутахассислари иштирокидаги семинар билан бошланди.
Унда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларининг юқори малакали мутахассислари маҳаллий шифокорларга нейрохирургия касалликлари бўйича аниқ ташхис қўйиш ва уни самарали даволашда тиббиётнинг замонавий услуб ва воситаларидан фойдаланиш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар берди.
Шундан сўнг муассасада тиббий кўрик ўтказилиб, мурожаат этувчиларда аниқланган касалликларни даволаш юзасидан маслаҳатлар берилди.
Ўн кун давом этадиган саломатлик кунларида пойтахтдан келган шифокорлар вилоятдаги тиббиёт марказлари етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда туманлардаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, аҳолини кўрикдан ўтказади.
Шоҳиста БОЗОРОВА