Меню

Қашқадарё

09.07.2016 2042

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Унда "Нуроний" жамғармаси Марказий Кенгаши раиси Шуҳрат Усмонов, жамғарманинг вилоят бўлими раиси Январ Иноятов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эсонбой Ражабов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш юксак қадрият сифатида баҳоланиши, кучли ижтимоий сиёсат устуворлиги, кексалар, нуроний отахону онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаётганини таъкидлаб, "Саховат" уйида истиқомат қилувчи кишилар, тиббиёт ходимлари, ишчи-хизматчиларни яқинлашиб келаётган улуғ айём - истиқлолнинг 25 йиллиги билан муборакбод этишди.

Тадбир доирасида "Саховат" уйига "Нуроний" жамғармаси Марказий Кенгаши лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти маблағлари ҳисобидан 35 миллион сўмлик 75 тўплам ётоқхона жиҳозлари топширилди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ҳам совғалар ҳозирланди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият, ўзгача файз улашди. Кўнгли шодланиб, ўйин-кулгига тушган, юртнинг улуғ айёми арафасида кўрсатилаётган меҳр-эътибордан қалби чексиз ғурурга тўлган отахону онахонлар шодон кунлардан бахтиёрлигини суратга тушиб муҳрладилар. Бу бахтиёрлик замирида уфурган ҳаётга чанқоқлик бошқалар қалбига ҳам юқди. Барчани эзгу ишлар бардавомлигига чорлади.

К.ТОШМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!