Меню
Қашқадарё
ЭЪТИБОР ВА КЎМАК – БОШ МАҚСАД
Бу ҳақда ташкилотнинг 2017 йил якунлари ва 2018 йилда амалга оширилажак вазифаларга бағишланган йиғилишида таъкидланди.
Унда қайд этилганидек, ҳисобот йилида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг вилоятдаги ташкилотлари томонидан улар васийлигида бўлган кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам бериб, уйларида патронаж хизматини кўрсатиш борасида салмоқли ишлар олиб борилди.
Шунингдек, ташкилот ходимлари томонидан жойларда доимий суръатда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, беморлар, ёлғиз қариялар рўйхатини шакллантириш, улар эҳтиёжини ўрганиш юзасидан мониторинг олиб борилади, уларга хайрия ёрдамлари кўрсатилади, соғлом турмуш тарзи юритиш, инфекцион касалликларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилади. Аҳолини шифокор етиб келгунга қадар биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш ҳам ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари қаторига киради.
Йиғилишда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти томонидан тузилган келишув доирасида ҳамкорлар – вилоят халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда мактаб, коллеж ва лицейлар санитария постлари аъзоларини йил давомида ўқитиш бўйича вазифалар белгиланди.
М.МУРОДОВ