Меню

Қашқадарё

29.02.2024 2803

Дунёнинг йирик шаҳарларидан бири сувсиз қолиши мумкин

Аҳолиси қарийб 22 миллион кишини ташкил этадиган Мехико шаҳри қатор муаммолар сабаб жиддий сув инқирози билан тўқнаш келмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.

Манба географик жойлашуви, шаҳардаги тартибсиз қурилишлар, ҳимояланмаган инфратузилмани пойтахтдаги сув билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатувчи ҳолатлар орасида келтириб ўтган ва буларнинг барчаси иқлим ўзгариши оқибатида масалани янада оғирлаштираётганини айтган.

Экспертлар ёғинлар миқдори аномал даражада кам бўлган йиллар, узоқ давом этувчи қурғоқчилик даври ва юқори ҳарорат ўсиб бораётган талабни қондиришга уринаётган сув таъминоти тизимига тушаётган юкламани ошириб юборганини таъкидлайди. Маҳаллий ҳукумат ҳавзалардан олинаётган сув ҳажмига муайян чеклов киритишга мажбур бўлган.

Олимлар шаҳарнинг айрим ҳудудлари бир неча ҳафтадан буён сув танқислигидан қийналаётгани, ёмғирлар мавсуми бошланишига эса ҳали тўрт ой борлигидан огоҳлантирган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!