Меню
Қашқадарё
Дунёнинг энг қудратли армиясини ўз мавжудлигига хавф солувчи муаммо қийнамоқда
АҚШ армияси раҳбариятни қийин қарорлар қабул қилишга ундовчи ёлланувчилар кескин танқислиги муаммоси билан тўқнаш келмоқда, деб ёзади The American Conservative журнали шарҳловчиси Эдвард Чанг.
"Ёлланувчилар танқислиги - Афғонистондан қўшинларни ҳалокатли тарзда олиб чиқилиши билан бошланган Америка армиясини емирувчи муваққатсизликнинг навбатдагиси бўлди. Улар тузилма обрўсини йўқ қилди, энди лаёқатсизлик ва ортиқча сиёсийлаштириш айблови билан курашишга мажбур", дейилади материалда.
Мақола муаллифининг фикрига кўра, АҚШ ҳарбийлари сўнгги йилларда маданий инқилобни бошдан кечирди ва якунда уларни демократларга хавфли тарзда яқинлаштирган ҳамда бир пайтлар машҳур бўлган хизматга кирувчи америкаликлар камайишини келтириб чиқарган сўлчилар тилида гаплаша бошлади.
"АҚШ армияси олий қўмондонлиги қийин танлов олдида турибди - қўшинлар сонини қисқартириш ёки умуммажбурий ҳарбий чақирув тартибига ўтиш", деб ҳисоблайди шарҳловчи.
Аввалроқ The Washington Examiner манбаси Америкадаги хизматга ихтиёрий ёллаш муаммолари ҳақида ёзганди. Мамлакат 1973 йилдан армия сафини ихтиёрийлик асосида тўлдиришга ўтган, бироқ 2022 йил шартнома асосидаги қўшинлар мавжудлиги тарихидаги энг қийин давр бўлади, дея таъкидлаган экспертлар.