Меню

Қашқадарё

07.11.2024 490

Дунёнинг энг бой одамлари етакчи ўнлигида бир нафар "бегона" қолди

Пардоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Louis Vuitton Moёt Hennessy компанияси хўжайини, француз миллиардери Бернар Арно дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида бешинчи ўринга тушиб кетди. Bloomberg Billionaires Index маълумотлари шундан далолат бермоқда.  

Бундан ташқари, бугунги кунда Бернар Арно энг бой миллиардерлар ўнлигида АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган ягона киши бўлиб турибди. Францияликнинг молиявий ҳолати 177 миллиард долларга баҳоланган. У рейтингда Oracle корпорацияси асосчиларидан бири бўлган ва 181 миллиард доллар бойликка эга Ларри Эллисонни ўзидан олдинга ўтказиб юборган. 

Биринчи ўринга аввалгидек Tesla компанияси ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск 263 миллиард доллар бойлиги билан жойлашиб олган. Унинг ортидан 209 миллиард доллар сармояга эга Amazon асосчиси Жефф Безос бормоқда. Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг 181 миллиард доллар билан учликни якунлаб берган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!