Меню

Қашқадарё

19.02.2021 1404

Дунёдаги энг қадимий пиво заводи топилди

Миср ва америкалик археологлар гуруҳи ҳамкорликда мамлакатнинг Сохаг провинцияси ҳудудидан, эҳтимол, дунёдаги энг қадимий пиво заводини топишди.

Обидалар ва туризм ишлари вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, Нью-Йорк университети доктори Мэттью Адамс ва Принстон университети доктори Дебора Вишак бошчилигидаги археологлар янги топилмага қадимий Абидос шаҳри шимолида дуч келишган. 

Миср қадимий ёдгорликлар ишлари олий кенгаши бош котиби Мустафо Вазирийнинг айтишича, топилган ўтмиш пиво заводи афтидан бундан беш минг йил аввал ҳукмронлик қилган фиръавн Нармер даврига алоқадор. У узунлиги 20 метр ва эни 2,5 метр бўлган, ҳар бирида сув ва донни қайнатиш учун фойдаланилган 40 тадан ортиқ сопол хум жойлаштирилган саккизта йирик ишлаб чиқариш участкасидан иборат.

Мэттью Адамс тахминига кўра, заводда бир мартада 22,4 литр пиво тайёрлаш имкони бўлган. У қадимий Мисрнинг биринчи ҳукмдори мақбарасида ўтадиган маросимлар таъминоти учун айнан шу жойда қурилган.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!