Меню

Қашқадарё

13.04.2021 1520

Дунёда илк бор коронавирусни бошдан кечирган беморга ўпка тўқималари кўчириб ўтказилди

Япониянинг Киото университети шифохонаси шифокорлари дунёда илк марта Covid-19 сабаб орттирилган зотилжам асоратларидан азият чекаётган беморга ўпка бўлаги кўчириб ўтказиш амалиётини бажарди.

Бу ҳақда улар берган маълумотларга таянган ҳолда NHK телеканали хабар тарқатган.

Бемор аёл ўтган йил охирларида коронавирус чақирган ўпка яллиғланишидан қаттиқ оғриган. Шунингдек, унга юрак ва ўпка вазифаларини такрорлайдиган экстракорпорал мембранали оксигенация аппарати деб номланувчи қурилма улаб қўйилган бўлган.

Унинг тўқималари зарарланишидан чандиқланган ўпкаси қанчалик даражада тиклана олиши мумкинлиги мавҳум қолгач, эри ва ўғли аёл учун донор бўлишга қарор қилган. Шифокорлар улар ўпкаси бўлакларини беморга кўчириб ўтказиш бўйича 11 соатлик операцияни амалга оширган.

Ҳозир аёл жонлантириш бўлимига жойлаштирилган ва агар ҳолати тузалиш томонга қараб кетса, шунда кутилганидек, уч ойдан сўнг нормал ҳаётга қайтиши мумкин бўлади.

Телеканал унинг эри ва ўғли саломатлиги кўнгилдагидек эканини хабар қилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 3 минг 400 та ўпка кўчириб ўтказиш амалиёти амалга оширилади. Япон олимларининг тасдиқлашича, коронавирусни бошдан кечирган беморга ўпка тўқималари кўчириб ўтказиш амалиёти жаҳонда илк марта бажарилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!