Меню

Қашқадарё

14.12.2023 9971

Дунё ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ

Айни дамда дунё ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, деди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев. Собиқ етакчининг матбуот хизмати унинг сўзларидан иқтибос келтирган.

"Биз ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз. Бундай регресс (орқага қайтиш, инқироз) мени айниқса ташвишлантиради, чунки мамлакатимиз ядровий қуролсизланиш ишига катта ҳисса қўшганди. Глобал миқёсдаги сиёсий иродасиз бу соҳада сезиларли юксалишга эришиш деярли мумкин эмас", деган собиқ президент Остона мулоқот клуби йиғилишида.

Шунингдек, у 2019 йилда ядровий хавфсизлик ва ядро қуролидан холи дунё учун Глобал лидерлар иттифоқини тузиш таклифини илгари сурганини эслаган.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматидаги кўпчилик Қосим-Жомарт Токаевни ўзига издош сифатида танлаш борасидаги қарорига салбий муносабатда бўлгани ҳақида ҳам гапирган.

Республиканинг собиқ лидери ушбу алмашинувга қаршиларнинг айримлари ўзи мамлакат раҳбари лавозимини эгаллашни хоҳлаганига ишонади.   

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!