Меню

Қашқадарё

26.05.2022 1169

Дунё энг жиддий инқирозни бошдан кечираяпти

Сиёсатчилар ва йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг жиддий қийинчиликларга тўқнаш келган бугунги дунё иқтисодиёти ҳолатини муҳокама қилиш учун Давос шаҳри (Швейцария)да тўпланди. У ерда Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми ўзининг йиллик йиғинини ўтказаяпти, халқаро тадбир 22-26 май кунларига мўлжалланган. 

Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг қайд этишича, дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси, Украинадаги қуролли қарама-қаршиликлар ва иқлим ўзгаришлари сабаб ўткир инқирозни бошдан кечираяпти. Инфляция назоратдан чиқиб кетди, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархлари ўсмоқда, бу эса барча мамлакатлар аҳолисини оғир ташвишга солаяпти.

Бундан ташқари, компания ва аҳолининг қарзлари ортиб бормоқда, товарларни етказиб беришнинг глобал занжири издан чиққан. Товарлар тақчиллиги муаммосини камайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини пасайтириш учун савдо чекловларини юмшатиш зарур, деб ҳисоблайди ХВФ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!